Қозоғистонда 1 сентябрдан бошлаб талабалар учун стипендиялар миқдори 50% гача оширилади

Студенты студенттер лекция аудитория
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов «AMANAT» фракциясининг Ҳукумат аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишида давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятлари тўлиқ бажарилганини таъкидлади.

“Давлат бюджетининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилган (52,8 фоиз). Ҳар йили энг кам ва базавий пенсия, шунингдек, иш ҳақи миқдори ортиб бормоқда. Коллеж талабалари учун стипендиялар миқдори 50 фоизга, бакалавриат учун 20 фоизга, магистратура ва докторантура учун 15 фоизга ошди. 1 сентябрдан бошлаб 445 минг талабанинг стипендиялари оширилади (15-50 фоиз ичида).

1 миллион 700 минг нафар мактаб ўқувчиси, шунингдек, 100 минг нафарга яқин болалар боғчаларида бепул овқатланишни давлат тўлиқ ўз зиммасига олди. Унга бюджетдан 179 миллиард тенге ажратилди. Бу йил 352 минг нафар бола 1-синфга боради. Ўқувчилар ўрни етишмаслигини бартараф этиш учун 302 та мактаб қурилмоқда, 70 та мактаб қуриб битказилди. Бундан ташқари, зарарли меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун ижтимоий тўлов жорий этилди. Бугунги кунда 9 мингдан ортиқ ишчи-хизматчига 1,7 миллиард тенге миқдорида ижтимоий ёрдам кўрсатилди”, – деди Олжас Бектенов.

Ҳукумат раҳбари “Оила”нинг рақамли картаси ўтган йили ишга туширилганини ҳам таъкидлади. Унда ҳар бир қозоқ оиласи, яъни 6 миллион 300 мингга яқин оила ҳақида маълумотлар мавжуд. Барча оилалар фаровонлик даражасига қараб 5 тоифага бўлинган. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш, микрокредитлар бериш, субсидиялар бериш, тиббий суғурта тизимига жалб этиш орқали оғир аҳволда қолган оилалар сонини камайтиришнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди.

“Эндиликда ҳар бир оила билан якка тартибда иш олиб бориш ҳар бир шаҳар, туман маркази ва қишлоқ миқёсида олиб борилмоқда. Барча ҳокимларга тегишли топшириқлар берилди ва кўрсаткичлар тасдиқланди. “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда. Жорий йилда 102 та объектнинг қурилиши якунланди. Режалаштирилган 655 та объектнинг фойдаланишга топширилиши 4 миллиондан ортиқ қишлоқ аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради”, – деди ҚР Бош вазири.

Сўнгги хабарлар
telegram