18:18, 05 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 1 сентябрдан бошлаб мушук ва итларни рўйхатга олиш ва чиптадан ўтказиш мажбурий бўлади
ASTANA. Kazinform – «Ҳайвонларга масъулият билан муносабатда бўлиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг қонунига мувофиқ, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб мушук ва итларга чип қўйиш ва уларни махсус реестрга қўйиш мажбурий бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ва бошқа турдаги уй ҳайвонлари, яъни каламушлар, ҳамстерлар ёки мини-чўчқалар (митти уй чўчқалари - муаллифнинг тушунтириши) ихтиёрий равишда ҳисобга олинади.
Қозоғистонликлар учун ҳайвонлар ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга киритиш бепул. Бироқ, мушук ва ит эгалари чиппинг учун чўнтагидан пул тўлашлари керак. Хизмат ҳақини тўлай олмайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги фуқаролар учун чиппинг хизмати бепул бўлади.
Еnergyprom.kz портали маълумотларига кўра, мамлакатнинг йирик шаҳарларида мушук ва итлар учун чиппинг хизмати нархи 3,5 дан 8 минг тенгегача.
Муаллиф: Алихан Асқар