Қозоғистонда 1 сентябрдан бошлаб коллеж талабаларининг стипендиялари 50 фоизга оширилади

«Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, техник ва касб-ҳунар таълимига давлат буюртмасини ошириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Жорий йилда мазкур соҳага 133 минг грант ажратилди. Унинг 60 фоизи техник мутахассисликларга йўналтирилди. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб коллеж талабаларининг стипендиялари ўтган йилги даражадан 50 фоизга оширилади», — деди Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида.
Вазирнинг сўзларига кўра, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида 10 мингта иш ўрни мажбурий бандлик талаби билан ажратилган.
«410 та коллежга корхоналар ҳомийлик қилмоқда. Қайд этиш жоизки, бир қатор ҳудудларда техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш борасида ижобий натижалар мавжуд. Масалан, Алмати шаҳрида техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш бўйича 2023-2030 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган. 600 нафар коллеж ўқитувчилари хорижда амалиёт ўтайди. Дуал таълим доирасида мураббийлик институтини ривожлантириш, 1200 ўринга мўлжалланган иккита коллеж ва ётоқхона қуриш режалаштирилган», — деди вазир.
Муаллиф: Даулет Изтилеу