13:36, 25 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 1 октябр Радио ходимлари куни деб эълон қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. Табрикномада Президент 1 октябрни расман Радио ходимлари куни деб эълон қилишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.
Президент ўз табригида давлат ҳар доим ахборот соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини, ўз касбининг фахрийси бўлган журналистларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
«Сўнгги пайтларда радио ходимларининг касб байрами йўқлиги ҳақида тез-тез гапиришмоқда. Менимча, 1 октябр куни Қозоғистон радиосининг 100 йиллиги доирасида расмий равишда Радио ходимлари куни деб эълон қилиниши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.