Қозоғистонда 1 миллионга яқин бола боғчага боради

«Йил бошидан буён 29 минг 620 ўринли 307 та мактабгача таълим муассасаси, жумладан, 2 минг 818 ўринли 3 та давлат мактабгача таълим муассасаси ва 26 минг 802 ўринли 304 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди. Айтиш жоизки, кейинги 5 йилда хусусий мактабгача таълим муассасаларининг очилиши муносабати билан боғчага бериш тартиби икки баробарга қисқарди. Бугун мактабгача таълим тизими олдида миқдорий кўрсаткичлар эмас, балки сифат вазифаси турибди», – деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унга кўра, Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси доирасида 2025 йилгача 2-3 ёшли болалар учун 223 мингта янги ўрин очиш режалаштирилган. Улар аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжининг 70 фоиздан ортиғини таъминлайди.
Умуман олганда, мамлакат бўйлаб 11 минг 320 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритяпти. Уларда 948 минг 362 нафар бола ёки 89,1 фоиз болалар таълим олмоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай