Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ одамга озиқ-овқат учун ёрдам пули берилади

«Июль ойида Қозоғистон Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари учун тўловларни тўлаш тартибини ишлаб чиқди ва қабул қилди. Қозоғистонликлар 20 июльдан ой охиригача банк карталари бўйича тўловларни қабул қилиш имкониятига эга бўладилар», - дейилади баёнотда.
Тўлов 5 ижтимоий гуруҳга тегишли фуқароларга:
- манзилли ижтимоий ёрдам олувчи 6-18 ёшли болаларга;
- 16 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар;
- барча І, ІІ, ІІІ гуруҳ ногиронлари;
- ногирон фарзанд тарбияловчи оилалар;
- ишсиз фуқароларга берилади. Мавжуд маълумотларга асосланиб, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларини олишлари керак бўлган одамлар рўйхатини тузадилар. Кейин июль ойида, яъни чеклов чоралари даври учун 2 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида нафақа тўланади.
Илгари хабар берилганидек, коронавирус инфекцияси хавфини камайтириш учун одамларнинг бевосита алоқа қилишига йўл қўймаслик учун аҳолининг ушбу заиф қатламларига бериладиган озиқ-овқат ва уй-рўзғор маҳсулотлари уларнинг банк карталарига ўтказиладиган нафақага алмаштирилганди.
Март-май ойларида ушбу тўловлар 1 миллион кишига (жами 13,5 миллиард танга) берилди.