Қозоғистонда 1 май куни совуқ бўлиши кутилмоқда

заморозки
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – 1 май куни Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида об-ҳавога атмосферанинг фронтал қисмлари таъсир кўрсатади, жумладан, жанубда, жануби-шарқда кучли ёмғир, шимол, шарқ ва марказда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

Республикада кучли шамол эсиши, момақалдироқ бўлиши, жанубда, жануби-шарқда ва марказда дўл ёғиши, жануб, жануби-шарқда бўрон бўлиши, жануби-ғарб, жануб, ғарбда чанг бўрони, шимолда туман тушиши кутилмоқда.

Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятида, ғарбда, Ақмола шимолида, Қостанайда, шимоли-ғарбий Ақтўбеда, шарқда, жанубда Павлодар вилоятларида, шимолда Улитау вилоятида 1-6 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар