Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб такси ҳайдовчилари ва курьерлар солиқ тўлаши керак
Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, такси ёки курьер орқали етказиб бериш хизматини кўрсатишда фуқаро «eSalyq Business» мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки корхона ходими сифатида рўйхатдан ўтиши керак. Шунга кўра, у шартнома тузиш орқали солиқ ва ижтимоий тўловларни ўтказишга мажбурдир.
Кейинчалик, платформа оператори иш ҳақини тўлаш вақтида ходимдан тегишли солиқлар ва ижтимоий суғурта тўловларини ушлаб қолади. Ва ушбу маълумотлар автоматик равишда Давлат даромадлари қўмитасига тақдим этилади.
Ушбу талаблар узоқ вақтдан бери мавжуд, лекин турли сабабларга кўра кўпчилик уларга риоя қилмайди. Бунинг сабаби шундаки, даромад солиғи ва ижтимоий нафақалар (пенсия бадаллари, ижтимоий тўловлар ва тиббий суғурта) 1 фоиз ставкада тўланиши керак.
Дастлабки босқичда «Yandex» интернет-платформасида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари ушбу пилот лойиҳада ихтиёрий равишда иштирок этади.
Муаллиф: Алихан Асқар