16:05, 04 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 доллар нархи 476,18 тенге бўлди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,11 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 476,18 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 4 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,27 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 475 тенгени, сотиб олиш курси эса 479 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 473,5 тенге, сотиб олиш нархи - 477,5 тенге.
Россия рубли 7,35 - 7,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова