Қозоғистонда 1 доллар 483 тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478-480 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айрбошлаш шохобчаларида 1 доллар 476-481 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 478 ва 483 тенге орасида ўзгариб турбди.

15 июл куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,06 тенгега пасайиб, 480,58 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 18 июлдаги расмий курси 1 доллар - 480,37 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 7,15 – 7,65 тенге оралиғида сотилмоқда.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар