14:30, 14 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 доллар 480 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform – Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида чоршанбага нисбатан доллар нархи қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-478 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 476-480,50 тенге оралиғида ўзгариб турибди.
13 июл куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,33 тенгега ошиб, 475,95 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 14 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,91 тенген.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 7,1-7,55 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова