10:40, 08 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 доллар 475-480 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-480 тенгегача сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-479 тенгедан сотилмоқда.
Алматида сотиш нархи - 476 тенге ва сотиб олиш нархи - 480 тенге.
5 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,38 тенгега ошиб, 1 АҚШ доллар 477,77 тенгега тенг бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 8 августдаги расмий курсига кўра 1 доллар - 477,98 тенге.
Россия рубли 7,2 - 7,6 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова