16:31, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 доллар – 443,57 тенге
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 5,73 тенгега пасайди.
1 доллар 443,57 тенгени ташкил қилди. Миллий банкнинг 19 апрелдаги расмий курси бўйича, 1 доллар 449,85 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 447,18 тенге, сотиб олиш 450,71 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 446,21 тенге, сотиб олиш нархи - 449,06 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова