Қозоғистонда 1-чи Марказий Осиё кўнгиллилари форуми бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда Марказий Осиё кўнгиллиларининг биринчи форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаролик жамияти масалалари қўмитаси раиси Мадияр Қожахмет маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Туркистон ва Бурабайда форум иштирокчилари соҳани ривожлантириш, Марказий Осиёда кўнгиллиликка янги туртки бериш йўлларини ишлаб чиқмоқда, фикр ва таклифларни тўпламоқда.

«Ушбу форум беш кун давом этади, Марказий Осиё давлатларидан кўнгиллилик соҳасидаги экспертларнинг катта йиғилиши бўлиб ўтади. Асосий масала – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусни янада тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш, унинг асосий мақсади Халқаро кўнгиллиларни сафарбар этиш йили эълон қилинишига эришишдир. Сўнгра форумнинг иккинчи қисми Нур-Султанда бўлиб ўтади, унда барча вилоятлар ва қайд этилган мамлакатлардан иштирокчилар йиғилади. Шу муносабат билан икки кунлик дастур ишлаб чиқилиб, унинг доирасида таниқли экспертлар иштирокида барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича сессиялар ўтказиш режалаштирилган»

, — деди Мадияр Қожахмет.

Форумнинг сўнгги кунида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси иштирокида ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда маҳаллий ва Марказий Осиё давлатларидан келган таниқли волонтёрлар тақдимот қилади.

«Якуний куни БМТ кўнгиллилар дастурининг дунёда кўнгиллиликнинг аҳволи ҳақидаги ҳисоботи тақдим этилади. Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТ ваколатхонаси доирасида Президент ташаббуси илгари сурилмоқда. Бу ғоя турли халқаро мулоқот майдонларида, хусусан, Россия, Таиланд, Хитой, Туркия, Латвия ва бошқа мамлакатларда ўтказилган тадбирларда илгари сурилди. Ҳозирда Қозоғистон кўнгиллилари БМТнинг турли тузилмаларида фаол ишламоқда. Улардан 7 нафар кўнгилли Қозоғистон Республикаси кўмагида хорижий давлатларда ўз кўнгиллилик миссиясини амалга оширмоқда. Бундай тадбирлар натижасида биз мамлакатда кўнгиллилар сектори жадал ривожланаётганини кўрсатишга ҳаракат қиламиз»

, — деди Мадияр Қожахмет.

Шу билан бирга, Марказий Осиё кўнгиллилар корпуси ёки махсус марказ ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мазкур марказ фаолияти тезкор ахборот алмашиш, фавқулодда вазиятларда иш тажрибаси алмашиш, экология, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган.

Сўнгги хабарлар