11:05, 10 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1 АҚШ доллар 476-483 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-483 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 476-478 тенгедан сотилмоқда.
Алматида сотиш нархи 478 тенге ва сотиб олиш нархи эса 483 тенге.
10 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,80 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллар 478,46 тенгега тенг бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 10 августдаги расмий курси 1 доллар - 478,39 тенге.
Россия рубли 7,15 - 7,75 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова