16:54, 02 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 1,5 ёшгача бўлган болани парвариш қилиш учун ижтимоий тўлов қандай амалга оширилади
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбарининг кечаги Мурожаатномасига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб бола парвариши учун ижтимоий тўлов муддати бир ярим йилгача берилади. Ушбу тўлов қандай амалга оширилаётгани ҳақида Kazinform Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб хабар беради.
«Бола парвариши туфайли даромадидан маҳрум бўлган тақдирда, давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан бола парвариши учун давлат нафақаси ва ижтимоий тўловни тўлаш муддатлари бир йилдан бир ярим йилгача тақдим этилади. Шу билан бирга, мажбурий ижтимоий суғурта жамғармасидан тўлов олувчи муддатидан олдин ишга кетган тақдирда унинг миқдори давлат нафақаси миқдорида сақланиб қолади», — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, бола туғилгунга қадар 2 йил давомида ижтимоий суғурта тизимида 6 ойдан кам муддат давомида қатнашган ота-оналар ишламайдиган шахслар билан бир қаторда республика бюджетидан тўланадиган давлат томонидан бола парвариши бўйича нафақа оладилар.