Қозоғистон жорий йилда 82 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди – вазир
ASTANА. Кazinform – ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев Ҳукумат йиғилишида мамлакат корхоналари 9 ойда 82 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди.

“2028 йилга бориб биз маҳаллий машинасозлик маҳсулотлари ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирмоқдамиз. Бугунги кунда ишлаб чиқариш саноатининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улуши тоғ-кон саноати улушидан ошиб, барқарор ўсиш суръатини кўрсатмоқда. Ўз навбатида, машинасозлик саноати ишлаб чиқариш саноатининг 20 фоизини эгаллайди. Соҳадаги 4 мингга яқин корхонада 120 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда”, — деди вазир.
Унга кўра, йил бошидан буён соҳага 124 миллиард тенге сармоя киритилди.
“Жорий йилнинг 9 ойида қарийб 124 миллиард тенге сармоя киритилди ва унинг ўсиши икки баробарга ошди. Ишлаб чиқариш ҳажми 3 триллион тенгега етди.
9 ойлик якунларига кўра, мамлакатимизда 82 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган”, — деди Қанат Шарлапаев.