Қозоғистон Женевада бўлиб ўтаётган ЖСТ вазирлар конференциясига раислик қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Женевада (Швейцария) Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) 12-вазирлар конференцияси очилди.Ушбу конференция Қозоғистон Республикаси ҳамкорлигида ва раислигида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлар конференцияси ЖСТнинг олий бошқарув органи бўлиб, кўп томонлама савдо битимлари доирасидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо 164 давлатнинг ташқи савдога масъул вазирлари жаҳон савдо кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун йиғилишди.

Қозоғистон номидан ЖСТнинг ушбу муҳим халқаро тадбирига ҚР Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов раислик қилмоқда. Қозоғистон делегациясига ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов бошчилик қилмоқда.

Қозоғистоннинг ХК12 раислигига сайланиши Қозоғистон халқаро савдодаги муҳим ва нуфузли ўйинчи ҳамда ЖСТ доирасидаги муҳим музокараларнинг асосий иштирокчиси сифатида тан олинганлигидан далолатдир.

2018 йилда ЖСТнинг 164 аъзоси 2020 йил ёзида Қозоғистон пойтахти Нур-Султанда 12-Вазирлар конференцияси ўтказилишини бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди. ЖСТ тарихида биринчи марта бундай даражадаги тадбир ташкилотга яқинда аъзо бўлган ва Марказий Осиё вакили бўлган давлат раислигида ўтказилиши керак эди. Бироқ, CОVID-19 пандемияси туфайли ушбу тадбир икки марта қолдирилди ва уни ЖСТнинг Женевадаги штаб-квартирасида ўтказишга қарор қилинди.

Конференция иштирокчилари жаҳон савдоси учун CОVID-19 пандемиясига қарши чоралар, қишлоқ хўжалиги ва глобал озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш, балиқчилик субсидиялари, ЖСТ ислоҳоти, электрон тижоратни янада ривожлантириш ва бошқа бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқади.

Бу конференция келгуси бир неча йил давомида бутун дунё савдо тизимининг ривожланишини белгилаб берувчи глобал савдо сиёсатидаги энг муҳим воқеадир.

Сўнгги хабарлар