Қозоғистон жанубий ҳудудларининг энергетик таъминоти масалаласи кўриб чиқилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Ҳукумат уйида 2022-2023 йиллардаги иситиш мавсумини ўтказиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None

ҚР Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағамбетов, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев, Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Барча ҳудудларда иситиш мавсуми бошланди ва давом этмоқда. Мамлакат электр станцияларида 5 та энергетика блоки, 42 та қозон ва 31 та турбиналар таъмирланиб, 4,3 миллион тонна кўмир, 88 минг тонна мазут захираси меъёрга жавоб беради. Ижтимоий инфратузилма объектлари, турар-жой бинолари қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди. Автоном қозонларда зарур ёқилғи захиралари йиғилди.

Кенгаш йиғилишини сарҳисоб қилар экан, Роман Скляр коммунал хизматлар ва ҳокимликларга етказиб бериладиган ёқилғи учун энергия манбалари бўйича дебиторлик қарзларини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар