22:16, 12 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистон жанубида ўрик ва бодом гуллади
ŞYMKENT. Кazinform — Аҳоли табиатнинг бу ҳодисасидан хавотирда.

Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида ўрик ва бодом гулламоқда. Маҳаллий аҳоли эса эрта гуллайдиган дарахтни совуқ уришидан қўрқишади. Чунки бугун ҳаво совуқ, ёмғир ёғмоқда.

Синоптиклар 14 мартга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиши, қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Фақат ҳафта охиригача симоб бироз кўтарилади ва кун яна исиб бошлайди.