18:37, 12 Май 2025 | GMT +5
Қозоғистон жанубида 44 даражагача иссиқ бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2025 йил 13,14,15 май кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Эрон вилоятларидан келаётган ҳаво массалари Қозоғистоннинг жанубий ва марказий ҳудудларида ёғингарчиликсиз иссиқ ҳавони келтириб чиқаради. Ҳаво ҳарорати аста-секин ўсиб боради.
15 май куни кундузи термометрлар:
- Жанубий ҳудудларда - 35-44 °С гача,
- Марказий ҳудудларда - 35-38 °С гача,
- Ақмола вилояти - 30-35 °С гача кутарилади.
Шимолий ҳудудларга циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсир қилади, бу эса ёмғир ва момақалдироқни олиб келади.
“Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, дўл ёғиши мумкин”, - дейилади хабарда.