22:19, 31 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистон жанубида 35 даражагача иссиқ бўлади
ASTANA. Kazinform - Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво беқарор бўлади, кўплаб вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайиши мумкин. Фақатгина мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб.

Ҳарорат фонига келсак, ёз ўз таъсирини ўтказиб, республика шимоли ва марказида ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, 17-27 даражагача етади, мамлакат жанубида эса 27-35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.