Қозоғистон жаҳон ҳамжамияти ҳурматига сазовор мамлакатга айланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Республика кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Мы совершили настоящий рывок в развитии железнодорожного машиностроения — Токаев
Фото: Акорда

«Барчангизни буюк байрамимиз - Республика куни билан табриклайман! Бу бутун халқимиз учун алоҳида ва муқаддас байрам! 25 октябрь куни муҳим ҳужжат - Қозоғистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. Айнан шу куни миллатимиз тарихининг янги босқичи бошланди. Кўп ўтмай, мустақил давлатга айландик. Тарихий адолат қарор топди ва муқаддас қозоқ заминида Мустақилликнинг олтин устуни қад ростлади. Шунинг учун бу кунни Буюк даштда давлатчилик анъаналари қайта тикланган кун деб айтсак, муболаға бўлмайди», — деди Президент.

Бугун биз миллий байрамимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида нишонлаяпмиз. Қозоғистон давлатчилик тарихининг ушбу қутлуғ босқичига жадал ривожланаётган ва жаҳон ҳамжамияти ҳурматига сазовор бўлган мамлакат сифатида етиб келди.

Халқимиз мустақиллик йилларида кўплаб марраларни муваффақиятли забт этди. Миллий ўзлигимизнинг мустаҳкам рамзлари — давлат рамзларимиз тасдиқланди. Байроғимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида ҳилпиради.

Миллий молия тизими яратилди. Давлат чегараларимиз мустаҳкамланди.

«Муқаддас Сариарқанинг қоқ марказида, эски шаҳар ўрнида бутун дунёни ҳайратга солган ва халқаро миқёсда эътироф этилган янги пойтахтимиз — Астанага асос солинди. Биз бирлигимизни мустаҳкамлаб, дунёга тинчлик ва осойишталик бешиги сифатида танилдик», — деди Давлат раҳбари.