17:19, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Ўзбекистонга 134 баробар кўп гўшт экспорт қила бошлади
ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этиб, кейинги 10 йил ичида рекорд даражага етди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев ма’лум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«2019 йил, пандемиягача экспорти 9,7 минг тоннани ташкил этган бўлса, шундан 3,6 минг тоннаси Хитойга, 2,1 минг тоннаси Россияга, 2,3 минг тоннаси Эронга экспорт қилинган. 2022 йил якунларига кўра, шимоли-ғарбий вилоятлардан Ўзбекистонга, Бирлашган Араб Амирликларига ва Қирғизистонга экспортни қайта йўналтиришга ва экспорт ҳажмини 2,9 баробарга оширишга муваффақ бўлдик», – деди Е. Қарашўкеев Ҳукумат мажлисида.
Натижада ўтган йили гўшт экспорти 28,7 минг тоннага етди ва бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич.
«Бу йил ҳам бу тенденция давом этяпти. Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробарга, Бирлашган Араб Амирликларига эса 8 баробарга ошди», – деди Вазир.