13:19, 06 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан ўтувчи энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади
ASTANА. Кazinform – Бугун Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали энергия ресурсларини қувур йўли транспорти ва электр линияси орқали ўтказиш жараёнида қўшма божхона назорати тўғрисида»ги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, - деб хабар беради Каzinform мухбири.
Битим 2021 йил 6 декабрь куни Астана шаҳрида имзоланган.
«Битимнинг мақсади - Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали қувур йўли транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган энергия ресурсларини назорат қилиш самарадорлигини оширишдан иборат. Ҳужжат икки давлатнинг божхона чегараси орқали қувур йўли транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган энергия ресурсларини биргаликда божхона назоратини ташкил этишни назарда тутади»
, - деди Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.
Унинг сўзларига кўра, келишув энергия ресурсларини божхона декларацияси ва божхона назорати бўйича тажриба, божхона иши соҳасидаги давлатларнинг миллий қонунчилиги
талаблари бузилиши тўғрисидаги маълумотлар билан алмашишни кўзда тутади.
«Мазкур битимни ратификация қилиш мамлакат учун салбий ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ва республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмайди»
, - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов