21:24, 03 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон йўлчилари Бутунжаҳон йўл ассоциациясига қўшилди
Қозоғистон йўлчилари Бутунжаҳон автомобиль йўллари ассоциациясига қўшилди, деб хабар беради Kazinform ХАА “ҚазАвтоЖол”га таяниб.

"Қозоғистонда биринчи марта PIARC (ПИАРК) Бутунжаҳон йўл ассоциациясининг миллий қўмитаси ташкил этилди. Ҳужжатни PIARC Бутунжаҳон автомобиль йўллари ассоциацияси президенти Назир Алли ва Қозоғистондаги PIARC Бутунжаҳон йўл ассоциацияси миллий қўмитаси раиси Берик Камалиев имзолади”, – дейилади компания хабарида.
Қайд этиш жоизки, PIARC халқаро ташкилот ҳисобланади. У автомобиль ва юк автомобиллари транспорти соҳасида тажриба алмашиш учун энг йирик платформа бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда ассоциацияда 125 та давлат иштирок этмоқда.