Қозоғистон ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида IA дивизионида хоккей бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон терма жамоаси элит дивизионга ягона йўлланма учун 10-16 декабрь кунлари Франция, Дания, Япония, Венгрия ва Австрия терма жамоалари билан учрашади.
Турнирга тайёргарлик доирасида хоккейчилар 28 ноябрдан “Барс Арена”да йиғин ўтказишди.
Бугун, 3 декабрь куни миллий терма жамоа йиғиннинг иккинчи босқичи учун Будапештга жўнаб кетади. 5 ва 7 декабрь кунлари Венгрия ва Франция терма жамоалари билан иккита ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйинлар 5 ва 7 декабр кунларига белгиланган.
Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхати:
Дарвозабонлар: Владимир Никитин (Chilliwack Chiefs, BCHL,Канада), Владимир Истомин («АКМ-Юниор», МХЛ), Артем Шестаков («Снежные барсы», МХЛ)
Ҳимоячилар: Артем Авдеенко, Роман Болшедворский, Бейбарс Оразов, Глеб Решетко, Мстислав Шипилин (барчаси - "Снежные Барсы", МХЛ), Дмитрий Бреус ("Чайка", МХЛ), Кирилл Хан ("Торпедо", Ўскемен), Диар Манаш, Даниал Шақшақбаев (“Номад”, Pro Ligasy)
Ҳужумчилар: Адил Бейсембаев, Артур Гросс, Роман Ермак, Кирилл Ляпунов, Александр Мигунов, Асанали Русланули, Семен Симонов, Никита Ситников, Егор Смольянинов (барчаси “Снежные Барсы”, МХЛ), Александр Ким, Даулет Нуркенов (иккаласи - Assat, Финляндия), Всеволод Логвин, Руслан Оспанов (иккаласи - "Барис").
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси жадвали:
10.11.2023 й., 21:00. Венгрия - Қозоғистон
11.12.2023 йил, 21:00. Қозоғистон - Дания
13.12.2023, 17:30. Қозоғистон - Франция
14.12.2023, 17:30. Қозоғистон - Япония
17.12.2023, 00:30. Австрия - Қозоғистон
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси саккиз марта элит дивизионда иштирок этди. Энг юқори ютуқ - 1999 йилда олтинчи ўрин.
Муаллиф: Адилжан Умбет