Қозоғистон яшил ривожланишнинг глобал тенденцияларига фаол амал қилади – ҚР Сенати Раиси ўринбосари

Йиғилиш иштирокчилари тоза энергияга ўтиш муносабати билан энергетиканинг бугунги ҳолати, энг сўнгги технологик янгиликлар ва унинг геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатларини муҳокама қилдилар.
Анъанавий энергия глобал исишга ҳисса қўшадиган буғланиш газларининг асосий манбаи эканлиги, шу муносабат билан юқорида қайд этилган ўтиш даври давлатлар ва уларнинг парламентларининг келишилган позицияси ва ўзаро ҳамкорлигини талаб қилиши таъкидланди.
ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси вице-президенти – Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича махсус вакил Асқар Шакиров Қозоғистон анъанавий энергетика ресурслари кўплигига қарамай, БРМ доирасида «яшил» ривожланишнинг глобал тенденцияларини фаол давом эттираётганини таъкидлади.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2030 йилгача атмосферага буғланиш чиыиндиларини 15 фоизга камайтириш ва 2060 йилгача Қозоғистонда углерод нейтраллигига эришиш вазифасини қўйган .
Мулоқот иштирокчилари биоёқилғи ва водородга ўтиш орқали энергетика соҳасида энергия самарадорлиги, электрлаштириш ва чиқиндиларни 97 фоизга камайтиришни назарда тутувчи углерод нейтраллигига эришиш бўйича ишлаб чиқилган доктрина билан танишди.
Раис ўринбоспари илмий-техника тараққиётининг энергия алмашинувининг ажралмас қисми сифатидаги аҳамиятини муҳокама қилиш ва умуман, замонавий чақириқларга жавоб бериш контекстида Давлат раҳбарининг жорий йил 11 январдаги Парламентга Мурожаатномасида техник кадрлар тайёрлашга устувор аҳамият беришини эълон қилганини таъкидлади.
Шу муносабат билан Қозоғистон соҳа бўйича дунёнинг етакчи ОТМларининг филиалларини очишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, «яшил ўсиш» жараёни ижтимоий масалаларнинг барча соҳаларини қамраб олиши, жумладан, таълим олиш ва ижтимоий ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Веб-мулоқотда ЕХҲТ ПА Иқтисодий масалалар бўйича Бош қўмитаси аъзоси Ғумар Дуйсембаев ҳам иштирок этди.