Қозоғистон январь ойида қайси давлатга энг кўп товар экспорт қилди
«Қозоғистон ва учинчи давлатлар (Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар – таҳр.) ўртасидаги товар айланмаси 2023 йил январида 8,1 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 14,8 фоизга кўп (7,1 миллиард доллар).
Қозоғистон экспорти бўйича етакчи бешликка Италия (1,3 миллиард доллар), Хитой (796,3 миллион доллар), Жанубий Корея (559,3 миллион доллар), Туркия (337,5 миллион доллар), Руминия (263,9 миллион доллар) киради.
Биринчи ўнликда бу давлатлардан ташқари Ўзбекистон (258,4 миллион доллар), Афғонистон (209,3 миллион доллар), Сингапур (187,4 миллион доллар), Греция (169,6 миллион доллар), Нидерландия (141,3 миллион доллар) каби давлатлар бор.
Январь ойида Қозоғистонга «учинчи» давлатлардан импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми эса 2 миллиард 957,7 миллион доллар атрофида бўлган. Ўтган йилнинг январ ойига нисбатан ўсиш 83,5 фоизни ташкил этади. Импорт-экспорт қилувчи давлатлар орасида Хитой 9947 миллион доллар билан етакчилик қилмоқда. Биринчи бешликдан Германия (213,7 миллион доллар), АҚШ (177,7 миллион доллар), Жанубий Корея (142 миллион доллар) ва Туркия (159,3 миллион доллар) жой олган.
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда Қозоғистон экспортчилари учун янги бозорлар пайдо бўлди. Хусусан, Бангладеш, Сомали, Судан, Гондурас, Суринам ва Никарагуа Қозоғистон экспорт қиладиган товарларга ўз бозорларини очмоқда.
Хом нефт Қозоғистон томонидан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирмайдиган мамлакатларга экспорт қилинадиган етакчи товар ҳисобланади - 3,2 миллиард доллар ёки барча экспортнинг 61,9 фоизи. Ундан кейинги ўринларда мис ва мис катодлари (227 миллион доллар), буғдой (187,1 миллион доллар), мис рудалари ва концентратлари (177,8 миллион доллар), ферроқотишмалар (176,4 миллион доллар), темир йўл локомотивлари (133,8 миллион доллар), (2 ,6 фоиз), нефть маҳсулотлари. (124,7 млн доллар), рудалар ва темир концентратлари (62,3 млн доллар), кумуш (59,9 млн доллар), тошкўмир (54,3 млн доллар) жой олган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай