Қозоғистон Яқин Шарқдан келган сайёҳлар учун энг яхши трендли йўналиш сифатида тан олинган

ASTANA. Kazinform - Дубайда Яқин Шарқдаги энг йирик сайёҳлик кўргазмаси – «Arabian Travel Market 2023» бўлиб ўтди. 150 дан ортиқ давлатдан 2000 иштирокчи ва 34 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлаган тадбирда Қозоғистон ҳам иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Қозоғистон стендида 13та сайёҳлик компанияси, 5та меҳмонхона, Air Astana, Чимкент ва Жетису вилояти туризм бўлимлари намойиш этилди. Стенд Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси кўмагида «Kazakh Tourism» АЖ томонидан очилди.

Кўргазма доирасида бўлиб ўтган Versatile Excellence Travel Awardsда Қозоғистон Яқин Шарқ саёҳатчилари учун энг яхши йўналиш сифатида мукофотга сазовор бўлди.

«Биз БААдан сайёҳларни жалб этиш бўйича фаол ишлаяпмиз. Шу тариқа, ушбу давлат фуқаролари учун 30 календарь кунгача муддатга визасиз режим ўрнатилди ва жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Қозоғистон ва БАА ўртасида тўғридан-тўғри рейслар сони кўпайди. Абу-Даби ва Алмати ўртасида - ҳафтасига 3тадан 4 тагача, Дубай - Астана ва Дубай - Алмати йўналишларида - ҳафтасига 10 тадан 14 тагача рейслар қўйилди.

Google таҳлилий маълумотларига кўра, БАА (5,3%) сўнгги 90 кун ичида «Қозоғистонда турар жой» ва «Қозоғистонга парвозлар» сўровлари бўйича ТОП-10 та давлатдан жой олди», - деди «Kazakh Tourism» бошқаруви раиси Талғат Аманбаев.

Кўргазма доирасида мамлакат компаниялари хорижий ҳамкорлар билан бир қанча шартномалар имзолади ва халқаро сайёҳлик компаниялари билан Қозоғистонга сайёҳларни жўнатиш бўйича қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Сўнгги хабарлар