Қозоғистон ядро тиббиётини ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида давлат, хусусий ва етакчи экспертлар иштирокида ядро тиббиётини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бош вазир ўринбосари Қозоғистонда ядро тиббиётининг бугунги ҳолати, муаммолари ва истиқболларини кўтарди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Ғиният маъруза қилди.

Ҳозирда Қозоғистонда 4 та позитрон эмиссия томографлари (ПЭТмарказлари) мавжуд: Нур-Султан – 2 та, Алмати – 1та ва Семей-1та.

Бош вазир ўринбосари кейинги 2 йилда Нур-Султан, Чимкент, Ақтўбе ва Қарағандида саратонга қарши комплекс кураш режаси доирасида инновацион тадқиқот усуллари бўйича яна 4 та ПЭТ марказларини очиш режалаштирилганини таъкидлади.

Йиғилиш якунида Ерали Тоғжанов ПЭТ марказлари тармоғини кенгайтириш орқали маҳаллий ядро тиббиётини ривожлантириш учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, у ДХШ доирасида ҳамкорлик қилиш учун масъул давлат компаниялари орасидан идоралараро ишчи гуруҳ тузиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар