Қозоғистон йўлларида оғир транспорт воситаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон автомобиль йўлларида оғир транспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар киритилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Ёзда, ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлганида, ўқ юкламаси 8 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар қўйилади.

Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида чекловлар 1 июндан 15 августгача давом этади. Чекловлар Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида соат 11:00дан 21:00гача амал қилади.

У Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди (Жезқазған вилояти), Қизилўрда, Манғистау ва Туркистон вилоятларида 1 июндан 31 августгача, соат 10:00 дан 22:00 гача сақланади», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Ушбу чекловлар қуйидагиларга тааллуқли эмас: халқаро шартномаларга мувофиқ халқаро юклар ва йўловчилар ташиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва олдини олиш чоралари, жабрланганларга гуманитар ёрдам, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, йўловчилар ва юкларни ташиш, дори-дармонларни ташиш, йўл қурилишида иштирок этадиган транспорт воситалари.

Сўнгги хабарлар