Қозоғистон йўлларида ҳайдовчилар учун исиниш бекатлари ишга туширилди

None
ASTANA. Kazinform – Қиш тушиши муносабати билан республика аҳамиятидаги автомобил йўллари бўйлаб йўловчиларнинг бўронли кунларда ўз манзилига эсон-омон етиб бориши учун шароитлар яратилмоқда. Йўловчилар ва ҳайдовчилар қатнови оғир бўлган йўллар қордан тозаланмагунча музлаб қолмаслиги учун мамлакатдаги йирик йўллар ёқасида 125 та исиниш пункти таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда. Саёҳатчилар учун бу исиниш станциялари махсус ётоқхоналар, ошхоналар ва санитария иншоотлари билан жиҳозланган.

Афсуски, йил сайин бўронлар ҳақида огоҳлантиришлар ва саёҳатларга чекловлар қўйилишига қарамай, йўлга чиқадиган йўловчилар сони камаймаяпти. Уларнинг аксарияти қишда қорли йўлда қолиб кетади.

Биргина ўтган қиш мавсумида йўлчиларнинг саъй-ҳаракати билан 720 автомобил қордан чиқарилиб, 2 мингдан ортиқ фуқаро исиниш бекатларига жойлаштирилган.

«ҚазАвтоЖол» МК АЖ йўловчи ва ҳайдовчилардан фавқулодда вазиятлар юзага келганда ягона алоқа маркази - 1403 рақамига қўнғироқ қилишни сўрайди.

Фото: pixabay.com

Сўнгги хабарлар