Қозоғистон VIII “Осиё болалари” ўйинларининг биринчи олтин медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Якутскда “Осиё болалари” VIII Халқаро спорт ўйинларининг дастлабки медаллар тўплами ўйналди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Самбо бўйича мусобақаларда Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Олтин: Абиш Пердали (46 кг).
Бронза медали соҳиблари: Онталап Сағиндиқ (53 кг), Балнур Дастанқизи (59 кг), Айнур Мукарам (41 кг), Расим Бозорбай (64 кг).
Тақдирлаш маросимида ҚР ТСВ спортни ривожлантириш дирекцияси директори ўринбосари Есет Байтасов иштирок этди.
27 июнда самбочилар қолган 6 та вазн тоифасида ғолибларни аниқлайди. Чоршанба куни стол тенниси ва шахмат бўйича ҳам мусобақалар бошланди.
Ўйинларда жами 21 та спорт тури бўйича 200 дан ортиқ спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.