Қозоғистон велоспорт жамоаси Осиё чемпионатида иккинчи олтин медални қўлга киритди

None
Фото: ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Районг шаҳрида шоссе велоспорти бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. 23 ёшгача бўлган велоспортчилар ўртасида қозоғистонлик Андрей Ремхе маррага биринчи бўлиб етиб келди, деб хабар беради Kazinform.

У 30 километр масофани 36:11,058 сонияда босиб ўтди.

Ундан кейинги ўринларни хитойлик Жу Цзиньян ва индонезиялик Мухаммед Энди Ройан эгаллади.

Бир неча кун олдин қозоғистон терма жамоаси аралаш жамоалар (микс) баҳсларида чемпион бўлганди.

Унда Қозоғистон терма жамоаси сафида Федоров, Дмитрий Груздев, Игорь Чжан, Махаббат Умитжанова, Рината Султанова ва Марина Кузьмина иштирок этган.

photo

Осиё чемпионатида 27 давлатдан 700 нафарга яқин велоспортчи ғолиблик учун курашяпти.

photo

Сўнгги хабарлар
telegram