09:31, 15 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар нархи қанча
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 448–452 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 448,9–451,7 тенге орасида ўзгариб туради.
14 август куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,63 тенгега кўтарилиб, 448,63 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 15 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,55 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 4,42 тенгени ташкил қилди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,4–4,7 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,4-4,55 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова