Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида янги ҳаво йўналишлари очилади

әуе рейсі
Фото: Мақсат Шағырбаев/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳаво қатновлари сони ортади ва янги ҳаво йўналишлари очилади.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) Қозоғистон транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаевнинг Корея Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазири ўринбосари Юн Санг Ли билан икки томонлама учрашув ўтказганини маълум қилди.

Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида янги ҳаво йўналишлари очилади
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда томонлар Астана ва Сеул ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаш, Алмати-Сеул йўналиши бўйича рейсларни кўпайтириш, шунингдек, Чимкентдан Сеулга ҳамда Пусан ва Қозоғистоннинг шаҳарлари ўртасида рейсларни очиш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

әуе
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, Талғат Ластаев T' Way кам бюджетли авиакомпания ва Sirius Airlines юк авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда Корея авиаташувчилари Қозоғистонга учиш ниятини билдирди.

Сўнгги хабарлар