Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳаво қатновлари кўпаяди

әуе
Фото: Фуқаро авиацияси қўмитаси

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон ва Корея авиация маъмурлари Алмати шаҳрида музокаралар ўтказди.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева Корея Республикаси Фуқаро авиацияси бошқармаси бош директори Йонг Коок Ким билан учрашди.

Музокаралар натижасида томонлар мамлакатлар ўртасида рухсат этилган рейсларнинг умумий сонини ҳафтасига 10 тадан 42 тагача оширишга келишиб олди.

Председатель Комитета гражданской авиации Министерства транспорта РК Салтанат Томпиева провела встречу с генеральным директором Офиса гражданской авиации Республики Корея Йонг Коок Кимом.
Фото: Фуқаро авиацияси қўмитаси

Шунингдек, ҳафталик 40 та юк рейсларидан, жумладан, бешинчи даражадаги “ҳаво эркинлиги”дан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар давомида йўналишлар ва белгиланган ташувчилар сонига қўйилган чекловлар олиб ташланди, бу эса рақобатни кучайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги парвозлар географиясини кенгайтириш имконини беради.

әуе
Фото: Фуқаро авиацияси қўмитаси

Томонлар авиаташувчиларнинг икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини ўрнатиш ниятини қўллаб-қувватладилар.

Председатель Комитета гражданской авиации Салтанат Томпиева провела встречу с генеральным директором Офиса гражданской авиации Республики Корея Йонг Коок Кимом
Фото: Фуқаро авиацияси қўмитаси
Сўнгги хабарлар