Қозоғистон ва Жанубий Корея савдо ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси Нурғали Аристанов Корея Республикаси савдо вазири Ан Док Кин билан учрашув ўтказди, деб хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
None
Фото: gov.kz

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди. Томонлар сўнгги йилларда Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. Масалан, Корея статистик маълумотларига кўра, 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражага – 6,5 миллиард долларга етди ва ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошган. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон экспортининг ўсиши 100 фоизни ташкил этди ва ижобий суръат кўрсатди.

photo

Шунингдек, учрашув чоғида сармоявий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Бугунги кунда Жанубий Корея Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритган давлатлар орасида 6-ўринда туради. Вазир Ан Док Кин Жанубий Корея ҳукумати фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саноат сектори ва Корея компанияларини халқаро бозорга, жумладан, Қозоғистонга сафарбар этиш эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунларига кўра, томонлар мулоқотни мунтазам равишда олиб боришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар