Қозоғистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ўртасидаги музокаралар бекор қилинди

ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазири Жанубий Корея мудофаа вазири билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашуви бекор қилинганини маълум қилди.

Қазақстан мен Оңтүстік Корея Қорғаныс министрлерінің келіссөзі өтпейтін болды
Коллаж: freepik

“Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Мудофаа вазирининг Корея Республикасига режалаштирилган ташрифи Корея томонининг ташаббуси билан бекор қилингани ҳақида хабар беради. Корея томонининг жавоби илова қилинади”, – дейилади вазирлик расмий хабарида.

Жанубий Корея томонининг расмий маълумотларига кўра, музокараларнинг муваффақиятсиз якунланишига мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб бўлган.

“Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги Қозоғистон мудофаа вазирининг Кореяга ташрифи ҳақида шуни хабар беради. Мамлакатимиздаги ички вазиятдан келиб чиқиб малум қиламизки, бугунги кунда Кореяга саёҳат қилиш мумкин эмас”, – деп ёзилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея мудофаа вазири кеча тушдан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли истеъфога чиққан эди.

3 декабрь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди ва сиёсий нотинчликлар авж олди.

Сўнгги хабарлар