Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл алоқасини тиклаш масаласини муҳокама қилди

TASHKENT. Кazinform - Транспорт масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон ишчи гуруҳи йиғилиши доирасида Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Камалиев ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган темир йўл ва автобус йўловчи ташиш ҳаракатини имкон қадар тезроқ тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

«Томонлар эпидемиологик талабларни юмшатиш ва қуруқликдаги транспортда йўловчи ташишни қайта тиклаш жараёнини тезлаштириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар», — дейилади вазирлик хабарида.

Ишчи гуруҳ шунингдек, автомобил ва темир йўл транспорти соҳасидаги инфратузилма лойиҳалари: Туркистон – Чимкент – ​​Тошкент тезюрар темир йўли ва Учқудуқ – Қизилўрда транспорт даҳлизини амалга ошириш масаласини кўриб чиқди.

Бундан ташқари, икки давлат ҳудудларида ҳаво қатновига хизмат кўрсатишда янги йўналишларни (ҳаво йўллари) жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув якунида эришилган келишувлар юзасидан тегишли баённома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатлар ўртасидаги қуруқликдаги транспортлар 2020 йилнинг март ойида коронавирус карантини чекловлари доирасида тўхтатилган эди. 2021 йил май ойида Ўзбекистон йўловчи темир йўл қатновини тиклаш бўйича таклиф киритган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар