Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисидан сўнг ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кейинги 19 йил ичида демаркация билан боғлиқ жараёнлар давомида чегара чизиғи ўтадиган нуқталарга аниқлик киритилди. Бу масалада ҳар икки томоннинг маҳаллий аҳолиси манфаатлари ва чегарани қўриқлашнинг қулайлиги инобатга олинди. Шу тариқа чегара чизиғи 5 километрга узайтирилди. Аниқроқ айтганда, бутун чегара узунлиги 2356 километр 666 метрни ташкил этди. Шу тариқа у 5 километрга кенгайди», — деди Роман Василенко.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram