Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари 661 млн долларлик шартномалар имзолади

TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди, деб хабар берди primeminister.kz.
None
None

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, сув-энергетика, транзит транспорти, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, автомобилсозлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кўплаб масалалари муҳокама қилинди.

Сирдарё ҳавзасидаги сув хўжалигининг ҳолати ва вегетация даврида Қозоғистон Республикаси жанубий вилоятларидаги суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.



Ташриф якунлари бўйича ўрта муддатли истиқболда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш боʻйича «Йўл харитаси» имзоланди.

«Азық-түлік келісім шарт корпорациясы» ҰК» АҚ (Озиқ-овқат контракт корпорацияси миллий компанияси) Ўзбекистон компанияси билан ушбу давлатдан сабзавот ва картошка харид қилиш бўйича шартнома имзолади.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари машинасозлик, агробизнес ва логистика соҳаларида умумий қиймати 661 миллион АҚШ долларига тенг бир қатор тижорат ҳужжатларини имзоладилар.

ҚР Бош вазири Тошкентга ташрифи давомида саноат-техника, электрон, қурилиш ва маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган «Технопарк» саноат зонаси фаолияти билан танишди.



Сўнгги хабарлар