12:37, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон ва Ўзбекистон божхоначилари янги босқичдаги транспорт транзит тизимига ўтишга келишиб олдилар
ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматларининг қоғозсиз божхона транзити экотизимини яратиш ташаббусини илгари суриш доирасида Марказий Осиё ва Каспий минтақаси мамлакатлари учун темир йўл ва автомобиль транспортида транзит тартиб-қоидаларини рақамлаштириш ва енгиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат Божхона қўмитасининг Telegram-каналига таяниб.

Тадбирда Божхона қўмитаси, Темир йўл маъмурияти, Ўзбекистон ва Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирликлари, USAIDнинг Марказий Осиёда Савдо дастури мутахассислари ва мутассади вакиллари иштирок этди.
Музокаралар доирасида томонлар Марказий Осиё ва Каспий минтақаси давлатлари транспорт йўлакларини ривожлантириш доирасида транзит тартиб-қоидаларини енгиллаштириш бўйича кўп томонлама битим лойиҳаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қоғозсиз транзит экотизимини яратиш Концепциясини муҳокама қилдилар.
Ушбу халқаро ҳужжатнинг яратилиши минтақавий миқёсда савдо ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, чегаралардаги назорат тартиб-қоидаларини максимал даражада соддалаштириш ва тезлаштиришга қаратилган.