Қозоғистон ва Якутия ўртасидаги савдо айланмаси 160 миллион доллардан ошди

Казахстан и Якутия
Фото: ҚР Ҳукумати

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Қозоғистондаги Саха Республикаси кунларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Астана шаҳрига ташриф билан келган Саха (Якутия) Республикаси раҳбари Айсен Николаев билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Саха Республикаси Қозоғистон-Россия савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Қозоғистон ва Россия президентлари даражасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.

Йил давомида Қозоғистон ва Саха Республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2 баробар ошиб, 160 миллион доллардан ошди. Муҳокама чоғида ўзаро савдонинг кенг салоҳияти қайд этилиб, томонларнинг қишлоқ хўжалиги, саноат ва ахборот технологиялари соҳаларида жадалликни оширишга тайёрлиги таъкидланди.

Товарооборот между Казахстаном и Якутией превысил $160 млн
Фото: ҚР Ҳукумати

Томонлар етказиб берилаётган товарлар ва хизматлар турларини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш ниятларини тасдиқладилар. Қозоғистонда бешта йирик трансчегаравий савдо марказлари, жумладан, Россия билан чегарадаги Евроосиё трансчегаравий савдо марказининг ишга туширилиши ҳам савдо-иқтисодий муносабатларга янги туртки бериши кутилмоқда.

Ижодий тармоқлар ва рақамлаштириш соҳасида тажриба ва технологиялар алмашиш, Қозоғистон ва Саха Республикасининг илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаевни қабул қилгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар