Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида визасиз режим қачон бошланади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги келишув ҳақида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

“2023 йил 21 августда Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида имзоланган Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасидаги келишув 25 майдан кучга киради. Битим икки давлат фуқаролари – миллий паспорт эгалари учун виза талабларини бекор қилишни назарда тутади”, — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.
Икки давлат фуқаролари Қозоғистон ёки Вьетнамга кирган кундан бошлаб 30 календарь кун, 6 ой ичида эса жами 90 календарь кун давомида бўлишлари мумкин.
Умуман олганда, Қозоғистон визасиз давлатлар рўйхатини 82 тага етказди.