Қозоғистон ва Вьетнам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Элчиси Қанат Тумиш Вьетнам Социалистик Республикаси атроф-муҳит ва табиий ресурслар вазири До Дик Зюй билан учрашув ўтказди, дея хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг айрим долзарб масалалари ҳамда уни кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки давлат экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минерал ва табиий ресурсларнинг бошқа турлари, тоғ-кон саноати, шунингдек, бу йил 11-22 ноябрда Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP-29) доирасидаги ҳамкорлик мавзусига тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, томонлар 2024 йил баҳорда Қозоғистонда кучли сув тошқини ва сентябрь ойида “Яги” тўфони - Жануби-Шарқий Осиёда сўнгги йилларда содир бўлган энг кучли бўрон, шунингдек, бундай табиий офатлар юз берганда тезкор ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг мумкин бўлган йўллари муҳокама этилди.
Қозоғистон дипломати Вьетнам вазирини ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон халқига “Адолатли Қозоғистон: қонун ва тартиб, иқтисодий ўсиш, ижтимоий оптимизм” деб номланган Мурожаатномасининг асосий жиҳатлари, шунингдек, Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича 6 октябрь куни режалаштирилган умумхалқ референдуми ҳақида маълумот берди.
Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат муҳитида ўтган учрашув ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган эди.