Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида визасиз режим ўрнатилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Ғабиден Темирбеков Вьетнам Социалистик Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Люонг Тан Куан билан видеоконференсия форматида музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Томонлар консуллик соҳасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини қайд этиб, биринчи ва муҳим қадамлардан бири сифатида икки давлат умумий фуқаролик паспортлари эгалари учун виза режимини енгиллаштириш бўйича ҳукуматлараро битим имзолашга келишиб олдилар.

Ғ. Темирбеков Вьетнам томонига Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жануби-Шарқий Осиё минтақаси билан турли соҳаларда муносабатларни янада чуқурлаштириш нияти ҳақида гапириб, ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолангани бунинг бевосита тасдиғи эканини таъкидлади.

Люонг Тан Куан икки давлат ўртасидаги муносабатларда танланган йўналиш муҳимлигига эътибор қаратди ва халқаро шартномани тезда келишиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлигини билдирди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар
telegram