Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг икки ойи якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди
Фото: Мухтар Холдорбеков / Kazinform

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатда ташқи савдо айланмаси 9,9 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 940,3 миллион долларга ёки 10,5 фоизга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 151 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Хитой мамлакатнинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 2,1 млрд долларни (умумий кўрсаткичнинг 21,5%) ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда – 1,76 миллиард доллар (17,8%). Кучли учликни Қозоғистон 581 миллион доллар (5,9%) билан якунлади.

Умумий товар айланмаси таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 166,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди, импорт эса 415,3 миллион долларни ташкил этди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар