Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги масофани қисқартирадиган янги ҳаво йўналиши очилди
ТASHKENT. Кazinform - Ҳаво қатновини оптималлаштириш мақсадида 11 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида парвоз қилаётган самолётлар учун “Т-916” номли янги навигация йўналиши очилди, деб хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихон Асқар.

“Ўзаэронавигация” маркази маълумотига кўра, янги йўналиш очилган куни Германиянинг «Lufthansa» авиакомпанияси самолёти у орқали биринчи марта парвоз қилган.
“Ушбу йўналишдан фойдаланиш масофани 40 километрга қисқартиради ва йилига 30-50 тонна авиаёнилғи тежалади. Шу билан бирга, кислород истеъмоли 50-70 тоннага, атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар миқдори эса йилига 220-250 тоннага камаяди”, — дейилади “Ўзаэронавигация” маркази хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу навигация йўналишини очиш бўйича шартнома “Ўзаэронавигация” ва “Қазаэронавигация” корхоналари ўртасида тузилган.